Архив доступен 706 сообщений С 2026 года

Лента канала хранится отдельно от общего реестра и подгружается страницами, чтобы аналитик мог читать архив без тяжёлого общего поиска поверх сообщений.

Токаев Брюсселга бош эгиб бориш учун йўл олди

Қозоғистон президенти Қасым-Жомарт Токаев Брюсселга ташрифи чоғида яна евромансабдорлар олдида ер ўпиб, Европа Иттифоқига мамлакатдаги чуқур қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришга европа инвестициялари ва виза режимини енгиллаштириш эвазига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни таклиф қилди.

Фақат Брюсселда вассал бўлишга интилаётган хонга албатта қўшимча талаблар қўйишади, улар орасида шубҳасиз Россияга қарши санкцияларга қўшилиш (Токаев унга ҳаёт берган Россияга қарздор) ва Астанада гей-парад ўтказиш бўлади. Қозоғистон аҳолиси, грантхўрлар ва мамлакатда ҳокимият алмашинувини орзу қиладиган қочқин мухтор аблязовлардан ташқари, буни аниқ тушунмайди ва маъқулламайди.

Евроосиё

@turoneksress

1 июлдан бошлаб мигрантлар «Госуслуги RuID» иловасида олдиндан рўйхатдан ўтишлари шарт.

2026 йил 1 июлдан бошлаб визасиз мамлакатлардан (Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Молдова ва бошқ.) ишлаш ёки ўқиш учун кирадиган чет эл фуқаролари «Госуслуги RuID» иловасида олдиндан рўйхатдан ўтишлари шарт.

RuID: Визасиз тартибда ишлаш ёки ўқиш учун РФга киришнинг ягона хукумат регистрациядир. Регистрация РФга киришга камида 90 кун олдиндан ва киришдан 72 соатгача қилинади. Сафардан олдин расмийлаштирилади, чегарада QR-код олиш учун керак бўлади. Россияга кириб келиб, аккаунтини тасдиқлатгандан кейин акс этади

Агар шошилинч ҳолатлар (яқин кишининг касаллиги ёки вафоти) туфайли кириш зарур бўлса, аризага ҳужжатлар илова қилиниши керак ва 4 соатдан кейин кириш мумкин.

Беларус фуқароларига, 6 ёшгача бўлган болаларга, виза билан кирадиганларга, ВНЖ ёки РВП эгаларига, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари рўйхатдан ўтишмайди

Эслатма: Рўйхатдан ўтмаса бевосита жарима йўқ, аммо Россияга кириш рад этилиши мумкин. Расмийлаштирилгандан кейин сиз QR-код оласиз (90 кун амал қилади), уни телефонга сақлаб қўйинг ва имкон бўлса босмасини (копиясини) чиқаринг олинг. QR-код чегарадан ўтишни тезлаштиради, лекин киришни кафолатламайди — якуний қарор чегара хизмати томонидан қабул қилинади.

Турон_МигрантМаслаҳат #меҳнат_миграцияси #Ўзбекистон_Россия

Image by Mohamed Hassan from Pixabay

@turoneksress

Пашинян режими русофобиясининг ҳақиқий башараси

Арманистоннинг Лори вилоятида Лермонтово деган қишлоқ бор. У ер аҳолисининг 80 фоизини XIX аср ўртасида Тамбов ва Саратов губернияларидан кўчиб келган молокан-староверларнинг авлодлари ташкил этади. Уларнинг кўпчилиги аждодлари эътиқодини ҳанузгача муқаддас деб билади.

Mash ёзишича, бугун қишлоқ ва унинг аҳолиси таҳдид остида қолган. Маҳаллий ҳокимият ва «Танд-Зут» компанияси Лермонтовода кон очишни режалаштирмоқда.

Маҳаллий аҳоли — ҳам руслар, ҳам арманлар кон очилишига қатъий қарши чиқмоқда. Аммо уларнинг мурожаатларига жавобан Пашинян жамоаси, жумладан Лори вилояти раҳбарияти ва «Фуқаролик шартномаси» партияси депутатлари қишлоқ аҳолисига ультиматум қўйган: ёки улар кон очилишига рози бўлади, ёки кўчириб юборилади ва рус қишлоғи сифатидаги Лермонтово мавжудлигини тўхтатади.

Вилоят амалдорлари аҳолига босим ўтказмоқда. Улар одамларга ҳеч нарсага умид қилмасликни тавсия қилиб, Пашинян партияси сайловда ғалаба қозониши ва кон барибир очилишини айтмоқда.

Евросиё

@turoneksress

Кеча Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 11:00 ҳолатига келиб сайловчилар фаоллиги аввалги йилларга нисбатан юқорироқ бўлди

2026 — 362 657 нафар (14,48%)

2021 — 316 289 нафар (12,21%)

2018 — 201 252 нафар (7,75%)

2017 — 344 716 нафар (13,31%)

Одамлар мамлакат тақдири ҳал бўлаётганини тушуниб турибди. Агар бугун фалокат сари сирпаниш тўхтатилмаса, эртага кеч бўлиши мумкин

Геосиёсат

@turoneksress

Сайлов кунидаги Пашинян фойдасига олиб борилаётган яна бир яққол тарғибот ҳолати сайлов участкаларидан бирида қайд этилди.

Гаров ўйнаймиз: на Марказий сайлов комиссияси, на ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ~~фудболкани ~~буни «пайқаб қолади»

Геосиёсат

@turoneksress

Никол Пашинян овоз беришдан кейин Арманистон ҳозирча Европа Иттифоқига қўшилишга тайёр эмаслигини, Россия билан муносабатлардаги таранглик эса сунъий хусусиятга эга эканини билдирди.

Варчапет, шунингдек, Москва билан алоқаларнинг мустаҳкам институционал асосга эга эканини таъкидлади.

Айёр экан. Ҳатто овоз бериш кунида ҳам иккиланиб турган сайловчиларни ўз томонига оғдиришга уринмоқда.

Аслида, бу сайлов участкасининг ўзида туриб, ўзини ўзи очиқчасига тарғиб қилишдир. МСК, қаердасизлар?

Геосиёсат

@turoneksress

Москва Бокуга ЕОИИ билан яқинлашишни таклиф қилмоқда

Россия Озарбайжоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан яқинлашувига кўмаклашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин ПМЭФ доирасидаги Россия — Озарбайжон сессиясида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Москва Озарбайжоннинг Евроосиё тараққиёт банки акциядорига айланишидан ҳам манфаатдор. Россияда бу мамлакатда йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча имкониятлар очиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Бокунинг Москвага нисбатан сўнгги нодўстона қадамларини ҳисобга олганда, бу гаплар жуда ғалати эшитилмоқда. Кўриниб турибдики, Россия ҳукумати Арманистон билан муносабатларнинг кескинлашуви ва Грузия билан муносабатларда силжиш йўқлиги фонида Жанубий Кавказдаги таъсирини йўқота бошлаётганини ҳис қилмоқда ва Озарбайжон билан муносабатларни қайта тиклашга уриняпти. Гўёки, самолёт бўйича айб тан олинди, товон пуллари тўланди, энди яна дўстлашайлик, дегандек.

Аммо Шарқда кучни ҳурмат қилишади, келишувга интилиш эса кўпинча заифлик сифатида қабул қилинади. Алиев ўзини Москва билан ҳисоблашмасликка, ҳатто унга шарт қўйишга қодир даражада «кучли» деб ҳис қилиб бўлди. Энди аввалгидек бўлмайди.

Геосиёсат

@turoneksress

Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон газ таъминотини кенгайтиришни муҳокама қилмоқда

Россия вице-премьери Александр Новак Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПҲИФ)да Марказий Осиёга табиий газ етказиб беришни кўпайтириш бўйича музокаралар давом этаётганини маълум қилди.

Асосий масалалар

Инфраструктурани модернизация қилиш: Совет даврида қурилган газ транспортировка тизимлари реконструкцияга муҳтож. Бу уларнинг ўтказиш қобилиятини оширишга имкон беради.

Талабнинг ўсиши: Ўзбекистон ва Қозоғистонда саноат ва шаҳар инфратузилмаси ривожланиши энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжни кучайтирмоқда.

Барқарорлик: Томонлар, айниқса, мавсумий пик даврларида етказиб беришнинг ишончлилигига эътибор қаратмоқда.

Россия бу йил газ қазиб олиш ҳажмини ўстиришни кутмоқда. Бу эса узоқ муддатли шартномалар ва минтақавий энергетик ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун асос бўлиши мумкин.

Музокаралар ишчи учрашувлар ва маслаҳатлар шаклида давом этмоқда.

Ўзбекистон_Россия #РФ_ПҲИФ #Ҳамкорлик

@turoneksress

Арманистон Марказий сайлов комиссияси икки нафар участка сайлов комиссияси раиси қўлга олинганини маълум қилди.

«Соат 08:00 ҳолатига кўра, 2005 та сайлов участкасидаги 48 та ҳолатда комиссиянинг 50 нафар аъзоси иш жойида бўлмаган. Фақат учта ҳолатда раҳбарият таркиби йўқ эди — икки нафар раис ва бир нафар котиб. Улар тун давомида қўлга олинган»

— деди Арманистон МСК раҳбари Ваагн Овакимян.

Колхозда тонг отди, деганлари шу бўлса керак…

Геосиёсат

@turoneksress

Венгрия Грузия, Арманистон ва Филиппин фуқароларига иш визаларини беришни тўхтатди.

Венгрия ҳукумати матбуот котиби Ванда Шондининг маълум қилишича, бу хорижий ишчи кучи оқимини чеклаш сиёсатидаги биринчи қадам ҳисобланади. Будапешт фикрича, чет эллик ишчиларни жалб қилиш маҳаллий аҳоли иш ҳақига босим ўтказади ва уларнинг иш топиш имкониятларини қисқартиради.

Ҳа-а, Филиппинлар нима айб қилди экан?

Жиддий гапирадиган бўлсак, мадьярлар «тўсатдан» нафақат Зеленский, балки Пашинян ва бир қўли билан суверенитетни ҳимоя қилиб, иккинчи қўли билан мамлакатни уни ҳеч ким кутмаётган Европага судраб кетаётган Грузия ҳокимияти учун ҳам «ўз йўлидан чиққан номақбул шерикка»айланди!

Геосиёсат

@turoneksress

Арманистон ҳужжатлар лойиҳаларидан «Буюк Ватан уруши» иборасини тизимли равишда чиқариб ташламоқда. Эҳтимол, улар айтаётган «ғарбча нарратив» айнан шу бўлса керак, — деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

«Яқин вақтлардан буён Ереван МДҲ ҳужжатлари лойиҳаларидан “Буюк Ватан уруши” иборасини мунтазам равишда олиб ташламоқда. Арманистон халқи ўз раҳбариятининг бу сиёсати ҳақида биладими? Улар умумий ва замонавий ҳужжатлардан мазкур иборани ўчириб, йўқ қилишга уринмоқда»

— деди у.

Унинг сўзларига кўра, Арманистон ҳукумати уруш қаҳрамонларига ўрнатилган ёдгорликларни бузиш режаларига нисбатан ҳам ҳеч қандай чора кўрмаяпти.

Бироқ Арманистонда коллаборационист Нждега ҳайкаллар ўрнатилиб, у «миллий қаҳрамон» сифатида улуғланмоқда. Бундай ёндашувда ҳукумат Буюк Ватан уруши тарихига ҳам тегиши ажабланарли эмас.

Аслида, уруш йилларида Арманистондан чиққан СССР маршаллари ва қаҳрамонлари коллаборационистлардан анча кўп бўлган. Аммо бугун бошқа давр, бошқа қаҳрамонлар даври.Арманистонлик сиёсатчилар Украина ва Болтиқбўйи давлатлари босиб ўтган йўлдан бормоқда…

Геосиёсат

@turoneksress

Исроил ҳужумлари оқибатида Жанубий Ливан ҳудуди бугун мана шундай кўринишга келган

«С» — «сулҳ» дегани.

ТуранТаҳлиллари

@turoneksress

Арманистонда сайлов олдидан сукут кунида оммавий қонунбузарликлар қайд этилмоқда.

Хусусан, Ширак вилоятининг Жрапи қишлоғидаги 33/50-сонли сайлов участкасида №3 рақамли сайлов бюллетенларининг бутун бир даста йўқлиги аниқланган.

Арман манбалари ёзишича, бу якка ҳолат эмас. Кўринишидан, Пашинян постсовет ҳудудидаги иккинчи Зеленский ролини олиш учун асосий номзодга айланмоқда.

ТуранТаҳлиллари

@turoneksress

Исроил яна Ғазони бомбардимон қилмоқда

Бугун Исроил Ғазо шаҳри ғарбидаги Ал-Нур мавзесининг марказий қисмига ҳужум қилди.

Ҳужум оқибатида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари, жумладан болалар ҳалок бўлган ва жароҳат олган. Ҳозирча қурбонлар сони расман эълон қилинмаган, қутқарув ишлари давом этмоқда.

ТуранТаҳлиллари

@turoneksress

Бу Эроннинг Минаб шаҳридаги қабристон.

Минабдаги мактабга қилинган Америка бомбардимони натижасида ҳалок бўлган болалардан бири — Ҳайдар Солеҳийнинг отаси ўғли вафот этганига уч ой бўлганига қарамай, ҳар кеча унинг қабри ёнида тунамоқда.

«Мен уни ёлғиз қолдиролмайман. Уни бу ерда қандай қилиб ёлғиз ётқизиб қўяй? Менинг энди ҳеч кимим қолмаган»

— дейди ота

Лаънат бўлсин сизларга, иблистпараст бола қотиллари!

Евросиё

@turoneksress

Россия Арманистондаги сайлов натижаларини тан олмаслиги мумкин

Россия Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Дмитрий Медведевнинг баёнотига кўра, Пашинян режими томонидан овоз бериш арафасида мухолифатга қарши амалга оширилаётган репрессиялар бўлажак сайловларнинг қонунийлигини шубҳа остига қўймоқда.

«Пашинян ишни эплай олмади ва энди сайловдаги барча рақибларини майдондан чиқаришга уринмоқда… Бундай ҳаракатларни ҳатто Вашингтон ва Брюссель ҳам кечирмайди»

— деб ёзди Медведев Х ижтимоий тармоғида.

Қўшимча қилиш жоизки, 7 июнь куни бўлиб ўтадиган сайловлар Арманистон учун экзистенциал (Ҳаётий) аҳамиятга эга. Ё Арманистон бўлади, ёки Пашинян.

Евросиё

@turoneksress

Эрон Ливандан АҚШ билан олиб бораётган музокараларида савдолашув воситаси сифатида фойдаланмоқда. Бу қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат — Жозеф Аун.

«Ҳизбуллоҳ» бу муаммони ҳал қилишнинг ягона йўли музокаралар столига ўтириш ва мулоқотни бошлаш эканини тушуниши керак

— деди Ливан президенти.

Кўринишидан, Аун Исроилнинг душмани «Ҳизбуллоҳ», ҲАМАС ёки Эрон эмаслигини, балки оккупацияга қарши турган ҳар қандай куч эканини тушунмаяпти. Агар агрессор олдига қўл кўтарган ҳолда музокарага борсангиз, ҳа, тинчликка эришишингиз мумкин. Аммо бунинг эвазига ҳудудларингиз, эркинлигингиз ва аждодларингиз хотираси учун тўлов қилишингизга тўғри келади.

Геосиёсат

@turoneksress

Арманистон Тергов қўмитаси маълум қилишича, Ширак вилояти жамоасининг собиқ раҳбари Вардан Гукасян ва бир гуруҳ шахслар 2025 йилда ҳокимиятни узурпация қилишга қаратилган ҳаракатларни тайёрлаб, тарафдорларни ёллаш билан шуғулланган.

Тергов маълумотларига кўра, улар ўз режаларини амалга ошира олмаган.

Ҳокимиятни узурпация қилишга тайёргарлик кўриш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов барча алоқадор шахсларни аниқламоқда.

У сайловлар арафасида ҳам тўхтамаяпти, ўзидан бошқа рақиб қолмаслиги учун сиёсий майдонни тозалашда давом этмоқда.

Аввалроқ у Кочарян ва Карапетянни қамашга ваъда берган эди. Агар эртага арманлар бу жўшқин сиёсатчини тўхтатмаса, бу ваъдани амалга оширишига шубҳа йўқ.

Бундай ҳолатда эса, катта эҳтимол билан, панжара ортидан жой оладиган одамнинг ўзи ҳам айнан варчапет бўлиши мумкин

Геосиёсат

@turoneksress

Кеча Озарбайжон ОАВлари Азов денгизида кемаларга қилинган дрон ҳужуми натижасида беш нафар озарбайжонлик денгизчининг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни оддий бир воқеадек ёритди.

Албатта, бу қайси томоннинг дронлари экани ҳақида лом-мим дейилмади. Уни Россияники деб ёзиш ортиқча бўларди, ҳақиқий айбдорнинг номини айтишга эса тил бормайди.

Ахир бу ҳам худди Украина шаҳарларида кундузи озарбайжонликларнинг ўлдирилиши ёки русофоб тарғибот таъсирида Украина Қуролли кучлари сафига қўшилиб ҳалок бўлган озарбайжонлик ёлланма жангчилар каби оддий ҳолат сифатида қабул қилинмоқда.

Лекин Украина, албатта, бунга алоқадор эмас

Тасаввур қилинг, агар Одессага «гуманитар» ёрдам олиб кетаётган озарбайжон кемаси Россия дронлари томонидан нишонга олинганида қандай шов-шув кўтарилган бўларди…

Геосиёсат

@turoneksress

Россия Ўзбекистонда АЭС қурилишини бошлади

Россия ва Ўзбекистон Ўзбекистондаги интеграциялашган атом электр станциясининг биринчи энергия блоки қурилишини расман бошлади. Қурилиш ишларига президентлар Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев старт берди.

Давлат раҳбарлари Санкт-Петербургдан видеомулоқот орқали қурилиш майдонига уланиб, реактор биноси пойдеворига «биринчи бетон» қуйиш маросимида иштирок этди.

«Рухсат бераман!»

— дея ишлар бошланишига буйруқ берди Путин ва қурувчилар ҳамда муҳандисларга: «Оқ йўл!» деб тилак билдирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев лойиҳанинг Тошкент учун стратегик аҳамиятини таъкидлади. Унинг фикрича, станциянинг муваффақиятли қурилиши Россия билан иттифоқчилик муносабатларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

ТуранТаҳлиллари

@turoneksress